АсосийЖамият

Ўзбекистонда ОИИБ билан 3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилмоқда

Лойиҳалар инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва барқарор ривожланиш йўналишларини қамраб олган.

'Ўзбекистонда ОИИБ билан 3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон президенти барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг ҳиссасини юқори баҳолайди.

Бугунги кунда инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва барқарор ривожланиш йўналишида Банк билан 3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилмоқда

“Мамнуният билан айтишим керакки, буларнинг ҳисобидан Ўзбекистон банкнинг топ-10 та ҳамкоридан бирига айланди. 

Мисол учун, Банк билан ҳамкорликда Бухоро вилоятидаги ичимлик суви тармоқларини яхшилаш бўйича 720 миллион долларлик лойиҳа қарийб 1,5 миллион аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлайди. Ёки “Бухоро – Хива” темир йўлини электрлаштириш лойиҳасини ишга тушириш натижасида Хива шаҳрига йилига қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш имконияти яратилади.

Таъкидлаш керакки, шу кунларда Банк билан келгуси уч йилда яна 4 миллиард долларлик лойиҳалар дастурини амалга оширишга келишиб олдик”,
 - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошираётган ва кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб келаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнга, Банкка аъзо давлатлар ҳукуматлари ва бошқарувчиларига яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, анжуманда иштирок этаётган Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ҳамда йирик компания ва инвесторларга ўзининг алоҳида ҳурмат ва эҳтиромни изҳор этди.

“Келгуси икки кунда Банк бошқарувчилари олдида жуда муҳим глобал ва минтақавий муаммоларга замонавий ёндашувлар асосида ечимлар топиш, янги лойиҳа ва дастурларни муҳокама қилиш каби масъулиятли вазифалар турибди.

Сизлар қабул қиладиган қарорлар Банкка аъзо мамлакатларда яшайдиган 6 миллиарддан зиёд аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилади.

Ушбу улкан вазифаларни амалга оширишда сизлар ўзингизнинг чуқур билим, бой тажриба ва куч-ғайратингизни аямайсизлар, деб ишонаман”,
 - деди Президент Шавкат Мирзиёев нутқининг якунида.

    Бошқа янгиликлар