АсосийЖамият

Ўзбекистон ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмайди – Шерзодхон Қудратхўжа

Захарованинг Ўзбекистон ичидаги воқеага “бурун суқиши”га муносабат билдирилди.

'Ўзбекистон ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмайди – Шерзодхон Қудратхўжа'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкентдаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистондан изоҳ беришини сўраганди. Захарованинг Ўзбекистон ичидаги воқеага “бурун суқиши”га Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа муносабат билдирди.

“Мактабларда куч ишлатиш мутлақо мумкин эмас. Ўқитувчининг ўқувчига нисбатан куч ишлатишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бошқа юртнинг мамлакатимиз ички ишларига аралашуви эса мутлақо ва яна бир бор мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас”, дейди Шерзодхон Қудратхўжа.

У бу кўнгилсиз, тор доирадаги, яъни маҳаллий даражадаги воқеага миллатлараро ва тиллараро, қандайдир мақсадга хизмат қилувчи тус бериш мутлақо мумкин эмаслигини урғулади. 

“Ушбу видеони кўриб, мен ҳам барча ҳамюртларимиз каби жуда ҳайратда қолдим.  Буни билиш учун турли ижтимоий тармоқлардаги хабарларга назар ташласангиз етарли.  Ўқитувчининг хатти-ҳаракати барчанинг ғазабига ва норозиликларига сабаб бўлди. Мамлакатимизда қайси тилда гаплашилишидан қатъи назар барча фуқаролар тенг ҳуқуқлидир”, дейди ректор.

У мактабда ўқувчига нисбатан куч ишлатиш умуман ақлга сиғмайдиган ҳолат эканини ва бунга қарши эканини билдирди. Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа бу ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорлар албатта, қонун доирасида тўлиқ жазоланишига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини қўшимча қилди. 

“Асло шубҳа йўқки, Ўзбекистон – мустақил суверен давлат. Ва ўзининг ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмайди. 
Бу менинг Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг баёнотига муносабатимдир. Қолаверса, зикр этилган давлатнинг ўзида ички ҳал қилинмаган муаммолари етарлича”, деди ректор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

    'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

    21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.