АсосийЖамият

Самарқандда фуқаро қабристонда тулки уясини ковлаб, болаларини олди

Фуқаро жаримага тортилган.

'Самарқандда фуқаро қабристонда тулки уясини ковлаб, болаларини олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар орқали “Элшод Шамсиддинов номи остида “Инстаграм” ижтимоий тармоғида блогерлик фаолиятини олиб борадиган фуқаро ўзининг саҳифасига Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган капча илон, ҳинд бойгаси илони, дашт қора илони, бўз эчкемари ҳамда тулки болаларига шафқациз муносабатда бўлган видеоларини юклаган”лиги тўғрисида маълумот тарқалди.

Ҳолат Самарқанд туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганилди.

Маълум бшлишича, Самарқанд тумани, “Ўрта Туркман” МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ш. бу ҳолатлар 2020 йилда дўстлари билан тоғ сайрига чиққанида бўлганини айтган. Улар маҳаллий илонни тутиб олган ва яна қайтиб қўйиб юборган. 

Шунингдек, уйининг орқа қисмида жойлашган қишлоқ қабристонидаги тулки уясини ковлаб болаларини олгани ва аҳоли яшаш манзилидан олисроққа олиб бориб, қўйиб юборганини айтган. Бунга сабаб қилиб уйидаги паррандаларни еб кетаётгани кўрсатилган. 

Мазкур фуқарога нисбатан қонун талабларига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. Шунингдек, бу каби ҳолатлар қонунга зид экани тушунтирилган.

    Бошқа янгиликлар

    'Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:02

    'Тошкентда ўқитувчи мушукни мактаб деразасидан ташлаб юборди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:15

    'Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:58

    Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ёниб кетган.

    '"Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:50

    "Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"

    Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

    'Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:35

    Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди

    3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинди.