АсосийЖамият

Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди

Хонанданинг Zeekr машинасида юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

'Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди'ning rasmi

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан Отажонов автомобилида Тошкент-Самарқанд йўлида 195 км/соат тезликкача чиққани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128/3-моддасига мувофиқ БҲМнинг 9 баравари (3 млн 375 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, кодекснинг 128/1-моддасига кўра, йўлда телефондан фойдаланиб ҳолатни видеога олгани учун эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жаримага тортилган.

    Бошқа янгиликлар