АсосийЖамият

Шерзод Кудбиев Қирғизистонда МДҲ давлатларининг йиғилишида қатнашмоқда

Тадбирда ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш ва ҚҚС маъмуриятчилигида тўловнинг шаффофлигини таъминлашдаги рақамли ечимлар муҳокама қилиняпти.

'Шерзод Кудбиев Қирғизистонда МДҲ давлатларининг йиғилишида қатнашмоқда'ning rasmi

Айни дамда Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг солиқ хизмати раҳбарлари мувофиқлаштирув Кенгашининг (SXRMK) навбатдаги XXXI йиғилишида иштирок этмоқда.

Тадбирда Кенгаш томонидан ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш ва ҚҚС маъмуриятчилигида тўловнинг шаффофлигини таъминлашдаги рақамли ечимлар муҳокама қилиняпти.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ҚҚС маъмуриятчилигида рақамли ечимларнинг жорий этилиши солиқ тизимининг шаффофлигини ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, бизнесда вақт ва ресурслар тежалишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Электрон ҳисобварақ-фактура тизимини жорий этиш натижасида солиқ солинадиган товар айланмаси 2019-йилга нисбатан 6 баробар ошди. Биргина қоғоздан 10 миллиард сўм иқтисод қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, тежалган вақт 14 минг соатдан кўпроқни (ёки 1,5 йилдан ортиқ) ташкил этади.

ҚҚС гувоҳномаси солиқ тўловчини 13 та хавф мезонлари бўйича автоматик тарзда текширилгандан сўнг 7 кун ичида берилади. Мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади. Бир йил ичида ҚҚС тўловчилар сони 188,5 мингдан 197,8 мингтага кўпайиб, салкам 5 фоизга ўсди.

ҚҚСни қайтариш учун солиқ ҳисоботини топшириш пайтида ариза бериш мумкин. Тўловларни қайтариш муддати 60 кундан 30 кунга қисқартирилди, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун - ҚҚС 7 кун ичида тезлаштирилган тарзда қайтарилади. Барқарорлик рейтинги (ААА) юқори бўлган тадбиркорлар учун ҚҚС 1 кун ичида текширувларсиз қайтарилади, бу умумий қайтарилган тўловларнинг 18 фоизини ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар

    'Кучайиб бораётган ядровий таҳдид: глобал беқарорликка қайтяпмизми?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 21:34

    Кучайиб бораётган ядровий таҳдид: глобал беқарорликка қайтяпмизми?

    XXI асрда ядровий таҳдид билан боғлиқ кескинлик кучайиб бораётганини кўряпмиз. Бу таҳдид қамрови энди фақат АҚШ ва Россия билан чегараланиб қолмайди...

    'Magic city ҳудудида ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:23

    Magic city ҳудудида ёнғин чиқди

    ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

    'Туркияда 74 ёшли ўзбекистонлик аёл пулсиз ва ҳужжатсиз қолиб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:12

    Туркияда 74 ёшли ўзбекистонлик аёл пулсиз ва ҳужжатсиз қолиб кетди

    Истанбулга сайёҳ бўлиб борган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

    'Тошкентда Spark ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:11

    Тошкентда Spark ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Spark автомашинасида бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган.

    'Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:15

    Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди

    Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.

    'Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:00

    Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда

    Аэропортда имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилиши бошланган.