АсосийЖамият

Икки ой ичида хориждан 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни жойлаштириш ва уларни оилаларига ёки яқин қариндошларига қайтариш бўйича тезкор чоралар кўрилган.

'Икки ой ичида хориждан 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Ўтган икки ойда хорижда қаровсиз қолган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, октябрь ойининг дастлабки кунларида Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан олиб келинган.

Билдирилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни жойлаштириш ва уларни оилаларига ёки яқин қариндошларига қайтариш бўйича тезкор чоралар кўрилган. Хусусан, 2 нафари ота-онасига, 1 нафари холасининг васийлигига топшириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, бир нафар бола бўйича вазият баҳоланмоқда ва онаси Россиядан қайтгунигача вақтинчалик васийликни расмийлаштириш учун яқин қариндошлари аниқланмоқда.

Маълумот учун, август-сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилган. Йил бошидан бери жами 89 нафар Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқаролари қайтарилди.

Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:12

    Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин

    Бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    'Тошкент вилоятида ёввойи чўчқани отиб ўлдирганлар жаримага тортилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:04

    'Самарқандда "Tracker", "Nexia-2" ва трактор иштикорида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:55

    'Бугун бир қанча ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:48

    Бугун бир қанча ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    "Ўзгидромет" 5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Яна бир хонанда жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият04.10.2024 20:17

    Яна бир хонанда жаримага тортилди

    Автомобилини 197 км/соат тезликда ҳайдаб, уни ижтимоий тармоққа жойлаган хонанда Осман Наврузовга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

    'Тошкент мозаикалари иккита нуфузли халқаро фестивалда ғолиб бўлди'ning rasmi

    Жамият04.10.2024 17:42

    Тошкент мозаикалари иккита нуфузли халқаро фестивалда ғолиб бўлди

    Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида ғолиб чиқди.