АсосийЖамият

Алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув камералари ўрнатилади

Соҳада янги тизимларни яратишда ишлаб чиқарувчи корхоналарни босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-график ишлаб чиқилди.

'Алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув камералари ўрнатилади'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Aлкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан томонидан ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Суҳбат давомида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизимини бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш масалалари муҳокама этилди.

Соҳада бу каби янги тизимларни яратишда ишлаб чиқарувчи корхоналарни босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-график ишлаб чиқилди.

Бу жараён республикадаги барча спирт ва алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарни қамраб олади ва бу орқали маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.

Жорий йилда 68 та истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ўлчов ускуналарининг ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситаларини ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 15:08