Эрон ҳукумати ҳаво қатновини яна тўхтатди. Бутун мамлакат бўйлаб парвозлар 6 октябрь, якшанба куни соат 21.00 дан (Тошкент вақти билан 22.30) бекор қилинди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Тақиқ 7 октябрь куни эрталаб соат 6.00 (Тошкент вақти билан 7.30) гача амал қилади, деб хабар бермоқда Эроннинг Mehr ва Isna агентликлари фуқаро авиацияси идораси вакилига таяниб.
Бу чорага сабаб сифатида "оператив чекловлар" келтирилмоқда. Қўшимча тушунтириш берилмаган.
Теҳрон 2 октябрь куни Исроилга ҳужумидан кейин ҳам худди шундай чоралар кўрган эди. Эрон устидаги ҳаво ҳудуди 48 соатга ёпилди. Бундан ташқари, тақиқ олиб ташланганидан кейин ҳам Теҳронга ва ундан халқаро рейслар амалга оширилмади.