АсосийЖамият

Бухорода 2 нафар мутахассис бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди

Ҳодиса сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.

'Бухорода 2 нафар мутахассис бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди'ning rasmi

2024 йил 2 октябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг "Бухоро магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанциясида 2 нафар мутахассис билан ўлим оқибатли бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Жамият расмий каналида хабар қилинган.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган. Айни пайтда бахтсиз ҳодиса сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.

"Марҳум ҳамкасбларимизнинг оилаларига ҳамдарлик билдирган ҳолда, барча компенсация тўловлари амалга оширилиши таъминланиши маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар