Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида омборхона ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 8 октябрь куни соат 12:47 да Нукуснинг "Жеке Терек" МФЙда жойлашган қурилиш моллари омборхонасида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:15 да ўчирилган.
Бунда 150 кв/м майдонда қурилиш моллари ёниб зарарланган. Оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.