Ўзбекистонликларнинг 8 ой давомидаги саёҳат кўрсаткичлари бўйича маьлумот берилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 4,06 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга борган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 миллион нафарга ёки 37,2 фоизга ошган. Уларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси – 1 913,6 минг нафар;
- Тожикистон – 797,6 минг нафар;
- Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
- Россия – 194,7 минг нафар;
- Туркия – 157,7 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
- БАА – 81,4 минг нафар;
- Миср – 27,7 минг нафар;
- Қувайт – 16,7 минг нафар;
- Жанубий Корея – 14,9 минг нафар;
- Бошқа давлатлар – 112,1 минг нафар.