АсосийСиёсат

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди

Муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

'Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди'ning rasmi

8 октябрь куни ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришларини ташкил қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 16−23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Бу кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти қуйидаги муддатда давом этади:

  • иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар;
  • дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.

Қайд этилишича, сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 11 нафар ва маҳаллий кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган.

Сайлов комиссиялари таркибида эса 1343 нафар ногиронлиги бўлган шахслар фаолият кўрсатиб келмоқда. 830 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган сайловчиларга кўмак берувчи волонтёр бириктирилмоқда.

Бундан ташқари, МСК қарори билан Туркий давлатлар парламент ассамблеясининг 19 нафар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, Россия ва Хитойдан 2 нафардан, АҚШнинг 3 нафар ҳамда Буюк Британия, Латвия, Литва, Франция, Ҳиндистон ва Япониянинг 1 нафардан вакиллари, жами 36 нафар хорижий ва халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 21:07

    “Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади

    Академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

    'Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:42

    Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди

    Соҳада катта лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

    'Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:40

    Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала

    Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    'Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:23

    Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент

    Ҳозирда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади.

    'Ўқитувчиларга янги имтиёзлар эълон қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 14:02

    Ўқитувчиларга янги имтиёзлар эълон қилинди

    Тадбирда фидойи педагоглар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

    'Президент Наманганга боради'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 09:23

    Президент Наманганга боради

    Давлат раҳбари вилоятга икки кун сафар қилади.