Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида темир йўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, воқеа 5 октябрь куни содир бўлган. Темир йўлда кондуктор лавозимида ишловчи 1988 йилда туғилган эркак тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида рельсга йиқилиб тушган ва ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез ёрдам чиқарилган. Лекин кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.