АсосийЖиноят

Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт муассасаси аниқланди

Қоидабузарлик оқибатида 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

'Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт муассасаси аниқланди'ning rasmi

Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган тиббиёт муассасаси аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспексия” хабар берди. 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совутиш тизимини (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланганлиги маълум бўлди.

Мазкур қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

"Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди",- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар