АсосийЖиноят

Тошкентда инсон тана аъзолари савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган талаба ушланди

У инсон буйрагини 38 минг, жигарини 43 мингга сотиб олишини айтиб, фуқаролардан олдиндан пул талаб қилган.

'Тошкентда инсон тана аъзолари савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган талаба ушланди'ning rasmi

Тошкентдаги университетларнинг бирида таҳсил олувчи 21 ёшли йигит ижтимоий тармоқларда эълон жойлаб, фуқароларнинг буйрак, жигар ҳамда суяк илигини сотишда ёрдам беришини маълум қилган. Кунларнинг бирида мурожаатчилардан бирининг буйрагига харидор борлигини, бунинг учун у операцияга Германияга бориши кераклигини айтиб, харажатлар учун 350 доллар олган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди мажлисларидан бирида маълум қилинди. 

Талаба эълонини ўқиган мурожаатчи битта буйрагини сотмоқчилигини айтган. Талаба йигит бунинг учун донорга 38 минг доллар тўланишини билдириб, буйрак кўчириб ўтказиш операцияси Германияда бўлишини, сафар олдидан 350 доллар тўлаши кераклигини айтган. Талаба ушбу пулни олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.

Суд ҳукмида ёзилишича, талаба ўз эълонида инсон буйрагини 38 минг долларга, жигарини 43 минг ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини билдирган.

Талаба 2024 йил 26 апрель куни Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқародан келишилган пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Инсон тана аъзоларига харидор талаба судда бу ишни пулга муҳтож бўлиб қолгани сабаб қилганини, аслида Германияда ҳеч қандай танишлари йўқлигини, 350 долларни эҳтиёжига ишлатиб, кейин қайтариб бермоқчи бўлганини билдирган. Шунингдек, у акаси, синглиси ва ўзи талаба эканини, барчаси контракт асосида ўқишларини айтиб, суддан ўзига енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукми билан талаба Жиноят кодекси 25- (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 133-1-моддаси 1-қисмида (инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси) назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар

    'Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди'ning rasmi

    Жиноят09.10.2024 19:53

    Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди

    У жиноят ишини ижобий ҳал қилиш учун 40 минг доллар миқдорида пора олган бўлган.

    'Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт муассасаси аниқланди'ning rasmi

    Жиноят09.10.2024 18:23

    Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт муассасаси аниқланди

    Қоидабузарлик оқибатида 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    'Тошкентда 100 минг дона тиббиёт этил спиртини сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жиноят04.10.2024 21:37

    Тошкентда 100 минг дона тиббиёт этил спиртини сотаётган шахслар ушланди

    Фуқаролар Фарғонадан олиб келинган ушбу спиртни 8 300 долларга пулламоқчи бўлган.

    'Сурхондарёда онасини болта билан ўлдирган ўғил қамалди'ning rasmi

    Жиноят03.10.2024 17:59

    Сурхондарёда онасини болта билан ўлдирган ўғил қамалди

    У онасидан спиртли ичимлик учун пул сўраган ва улар ўртасида жанжал юзага келган.

    'Чет элга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят02.10.2024 20:16

    Чет элга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.