АсосийСиёсат

Президент Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди

Давлатимиз раҳбари янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.

'Президент Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу йилнинг ўзида Шаҳрисабз, Қўқон ва Зомин аэропортлари ишга туширилди, Наманган ва Андижонда эса модернизация бошланди.

Аэропортлар бошқарувига хусусий сектор жалб қилинаётгани ҳам ўз самарасини бераяпти. Хусусан, Самарқанд халқаро аэропорти хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилингач парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробарга ошган.

Шундай салоҳият Бухорода ҳам бор. Лекин у ердаги аэропорт аҳоли ва туристлар талабига жавоб бермаяпти. Мазкур аэропорт соатига 400 нафар ёки йилига 1 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади, холос. Бу – талабга нисбатан жуда паст.

Парвозларни бошқариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимлари, кутиш-кузатиш заллари эскиргани қатновларни кўпайтириш имконини чеклаяпти. Аксарият сайёҳлар Бухорога бориш учун Тошкент, Самарқанд ёки Урганч аэропортларига қўнишга мажбур бўлаяпти. Масалан, 9 ойда Бухорога ташриф буюрган 1 миллиондан зиёд хорижий туристларнинг 95 фоизи поезд ёки автомобилда борган.

Вилоятда меҳмонхоналар тармоғи, зиёрат туризми ривожланиб бормоқда. Келгуси уч йилда Бухорога туристлар оқимини 8 миллионга етказиш режа қилинган.

Шу боис жорий йил 31 майда Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган эди. Давлат-хусусий шериклик асосидаги ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт ташкил этилади. Соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.

Тақдимотда лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади. Терминалнинг қулайликлари, ички ва ташқи қиёфаси бўйича тавсиялар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 13:26

    Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

    Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

    'Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 11:35

    Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

    Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.

    'Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 20:22

    Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

    'Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 16:37

    Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

    Комиссия давлат органларига бир қатор тавсиялар берди.