АсосийСпорт

Футбол ўйини сабаб пойтахтдаги бир нечта кўчалар ёпилади

Бугун Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилади.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан бугун соат 16:00 дан соат 22:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

▪️Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида;
▪️Чилонзор кўчасининг КҲАЙдан Муқимий кўчалари орасидаги қисмида.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

    Бошқа янгиликлар