АсосийЖамият

Қидирувдаги ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди

Жавобгарликдан қочган жиноятчи у ерда ошпаз бўлиб ишлаб юрган.

'Қидирувдаги ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 октябрида Ақмола вилояти полиция департаменти экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан вилоят марказидаги ресторанлардан бирида халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Polisia.kz.

Мазкур шахс 2023 йил 27 февралда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан қидирувга берилган эди. 37 ёшли эркак Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига кўра безориликда айбланган. 

Жиноятчи Ўзбекистондан қочиб, Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрига йўл олган, у ердан эса Кўкшетауга йўлланган ва у ерда ошпаз бўлиб ишга жойлашиб яширинган.

Қайд этилишича, айни пайтда қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар