АсосийЖамият

9 ойда қанча ипотека кредитлари ажратилгани маълум қилинди

Ипотека кредити олганларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи хотин–қизлар ҳиссасига тўғри келган.

'9 ойда қанча ипотека кредитлари ажратилгани маълум қилинди'ning rasmi

Марказий банк 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, январь—июнь ойларида Ўзбекистон аҳолисига 11,72 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бунда республикада жами 42 минг 790 нафар фуқаро банклардан фоизли қарз олган бўлиб, уларнинг 27,1 минг нафари (63 фоизи) эркаклар, 15,6 минг нафари (37 фоизи) хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келган.

Ипотека кредитларининг 65 фоизи бирламчи бозордаги уйларга, 35 фоизи иккиламчи бозордаги уйларга ажратилган. Фоизли қарзларнинг 65 фоизини 31–50 ёшлар оралиғидаги инсонлар, 27 фоизини 18–30 ёшдагилар, 8 фоизини 50 ёшдан юқори бўлганлар олган.

Январь–сентябрь ойларида “Янги тартиб” дастури бўйича мамлакатнинг 23,7 минг фуқаросига 6,07 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри аҳолисига берилган — 3 536,9 миллиард сўм. Кейинги ўринларда:

  • Самарқанд вилояти (1019,2 миллиард сўм);
  • Фарғона вилояти (1011,4 миллиард сўм);
  • Андижон вилояти (834,7 миллиард сўм);
  • Навоий вилояти (748,8 миллиард сўм);
  • Тошкент вилояти (648,7 миллиард сўм).
  • Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг тўққиз ойида тижорат банклари томонидан аҳолига 11,7 триллион сўм ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2023 йилда 16, 9 триллион сўм, 2022 йилда 14,4 триллион сўм, 2021 йилда 9,8 триллион сўм, 2020 йилда 9,1 триллион сўмни ташкил этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

    Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.