АсосийЖамият

Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди

Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси бундай ҳолатлар зудлик билан ўрганилишини билдирди.

'Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди'ning rasmi

Ўзбекистонда пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-теримига чиқмаган фуқароларга нафақа пули тўланмаслиги, шу билан бирга мактаб ўқитувчиларини пахта йиғим-терими ишларига чиқаришга мажбурлаш билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.

“Мазкур ҳолатлар зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабарида.

Шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда 1282  ёки 1092 қисқа рақамларига ёки @munosibmehnat_bot Telegram боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қатъий қаршилигини, ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилишини ноқонуний ҳолат эканини билдирган.

“Ҳурматли педагоглар, агар сиз ваколатингизга кирмайдиган юмушларга жалб қилинсангиз, зудлик билан вазирликнинг ишонч телефон рақамлари (71) 202-09-09 га қўнғироқ қилинг” дейилади вазирлик вакили эълон қилган хабарда.

Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, аниқланган ҳар қандай ноқонуний ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари орқали, албатта, тегишли чора кўрилиши таъминланади.

Ҳукумат томонидан 9 октябрдан бошлаб қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент осмонида ёрқин жисм кузатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:48

    Тошкент осмонида ёрқин жисм кузатилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида, “Космонавтлар” метро бекати яқинида осмонда учиб ўтган номаълум ёрқин жисм акс этган видео тарқалди.

    'АҚШ B-2 Спиритъларни жанговар шайликка келтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:24

    АҚШ B-2 Спиритъларни жанговар шайликка келтирди

    Яқин Шарққа ўнлаб ёқилғи қуйиш самолётлари ҳам кўчирилган.

    'АҚШ икки ўзбек компанияси раҳбарларига визавий чеклов жорий қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:34

    АҚШ икки ўзбек компанияси раҳбарларига визавий чеклов жорий қилди

    Улар хорижликларни, жумладан вояга етмаганларни, АҚШга ноқонуний киритиш билан боғлиқ ҳаракатларда гумон қилинмоқда.

    'Трамп: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши” учун миллиардлаб доллар ажратди'ning rasmi

    Жамият 19.02.2026 16:25

    Трамп: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши” учун миллиардлаб доллар ажратди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтонда ўтаётган саммитда Ўзбекистон ва яна бир қатор давлатлар “Тинчлик кенгаши”ни молиялаштириш учун катта маблағ ажратганини маълум қилди.

    'Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади'ning rasmi

    Жамият 19.02.2026 13:57

    Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади

    Адлия вазирлиги давлат байроғидан фойдаланиш қоидаларини янада аниқлаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

    'Тошкентда нарколаборатория фош этилди, 24 мингдан ортиқ кучли дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.02.2026 13:43

    Тошкентда нарколаборатория фош этилди, 24 мингдан ортиқ кучли дори воситалари мусодара қилинди

    Пойтахт ва вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда наркодўкон фаолиятига чек қўйилиб, йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлга олинди.