АсосийЖамият

Сергелидаги даҳшатли портлаш айбдорларига ҳукм ўқилди

2023 йилнинг 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш ва ёнғин содир бўлганди.

'Сергелидаги даҳшатли портлаш айбдорларига ҳукм ўқилди'ning rasmi

16 ёшли ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлган, 163 нафар одам жароҳатланган Сергелидаги портлаш бўйича суд иши якунланди ва судланувчиларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Зокиржон Қўзибоев - Тошкент шаҳар суди матбуот котиби darakchi.uz'га хабар берди.

Бугун, 11 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида тўрт нафар судланувчи С.Ф., А.Ф., Б.С. ва Н.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан айбли деб топилди ва уларга шу модда билан икки йил раҳбарлик ва ёнғин хавсизлиги юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 5 йил муддатга  озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил колонияда ўтаттирилиши белгиланди ва жазо муддати 2023 йил 29 сентябрдан бошлаб ҳисобланиши айтилди. Уларга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилди.

Шунингдек, фуқаровий даъвогарлар ва жиноят ишида жабрланувчилар деб эътироф этилган “S.S.” МЧЖ, “A-O” МЧЖ, “A.S.” МЧЖларнинг судга киритган даъво аризалари қаноатлантирилди. 

Суд ҳужжатида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга судланувчи С.Ф., А.Ф., Б.С., Н.К., ва фуқаровий жавобгарлар “Interlogistics” МЧЖ ҚК, “Polychem” МЧЖ солидар тартибда ундирилиши белгиланган. 

Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса, кассация тартибида берилиши мумкинлиги билдирилди.

Сергелидаги портлаш ҳақида

Ўтган йилнинг 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйнинг 592 та хонадони ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар этди. 

Шунингдек, портлашда 163 нафар фуқаро  жабрланди ва ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этди. 

Фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия отрядлари жалб этилди ва воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Бош вазир Абдулла Арипов етиб бориб, ҳолатни назоратга олди. Шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, етказилган моддий зарар қоплаб берилади. 

Омборхонада содир бўлган портлашдан сўнг Ҳукумат қарори билан  4 киши қамоққа олинди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистондаги мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 19:01

    Энди Ўзбекистондаги мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади

    Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 17:06

    Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади

    “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 16:19

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Эртадан мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга киради'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 16:08

    Эртадан мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга киради

    Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қандай кўчмас мулклар қонунийлаштирилиши мумкин?

    'Хоразмдаги бозорлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 14:32

    Хоразмдаги бозорлардан бири ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Optimo: дўконингизни автоматлаштиришнинг осон йўли'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 14:16

    Optimo: дўконингизни автоматлаштиришнинг осон йўли

    Optimo дўкони учун дастурдан бугуноқ фойдаланишни бошланг ва дўконингизни янада муваффақиятли қилинг!