АсосийДунё

Қозоғистонда Telegram офиси очилади

Бу бўйича аллақачон келишувга эришилган.

'Қозоғистонда Telegram офиси очилади'ning rasmi

Қозоғистонда Телеграм мессенжерининг офиси очилади. Бу ҳақда Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо-саноат палатаси ва Американинг йирик компаниялари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Мадиев ўз идораси ноқонуний контентни зудлик билан ўчириш ва бузғунчи каналларни блоклаш учун Телеграм билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

“Бизнинг қонунчилигимизга мувофиқ, Телеграм, WhatsApp ва ТикТок каби интернет платформалар энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт. Телеграм билан аллақачон уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган”, деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, мессенжер билан келишув — контент устидан назоратни кучайтириш учун муҳим қадам.

Телеграм ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмайдиган энг хавфсиз мессенжерлардан бири деб ҳисобланган. Сентябрь ойида унинг асосчиси Павел Дуров Телеграм тегишли органларнинг асосли сўровларига кўра фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилишини айтган эди.

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп: “Ғалаба қозониш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:10

    Трамп: “Ғалаба қозониш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан”

    Дональд Трамп АҚШ президенти бўлиш учун астойдил ҳаракат қилаётганини билдирди.

    'Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борадиган йўлларни портлатиб юборди'ning rasmi

    Дунё 15.10.2024 17:20

    Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борадиган йўлларни портлатиб юборди

    Жанубий Корея ҳарбийлари портлашга жавобан тайёргарлик ва кузатувни кучайтирмоқда.

    'Глобал очлик рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 15.10.2024 17:17

    Глобал очлик рейтинги эълон қилинди

    Ўзбекистон нечанчи ўринда?

    'Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга инсонпарварлик ёрдами юборилди'ning rasmi

    Дунё 15.10.2024 08:24

    Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга инсонпарварлик ёрдами юборилди

    Уралдаги 270 га яқин талабага 2 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

    'Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 14.10.2024 18:48

    Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    “Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби муаллифлари ҳам лауреатлар қаторидан жой олди.

    'Якутияда Ан-3 самолёти ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 14.10.2024 14:18

    Якутияда Ан-3 самолёти ҳалокатга учради

    Ҳалокатга двигателнинг носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.