Фармон (ПФ-156-сон, 14.10.2024 й) билан Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатларини бирхиллаштириш ва уларнинг 120 кундан ошмаслигини белгилаш;
- ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисоблаш ҳамда активларни репатриация қилиш тартибини такомиллаштириш.