АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди

Бунга қизчанинг назоратсиз қолдирилганлиги сабаб бўлган.

'Тошкент вилоятида 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 17-октябр куни соат 11:44 да Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Бирлик” маҳалласида жойлашган нонвойхоналарнинг бири ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча тушиб кетган.

Бунга қизчанинг назоратсиз қолдирилганлиги сабаб бўлган. 

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар