АсосийЖамият

Хитойда дунёдаги энг кичик динозавр тухумлари топилди

Олимлар топилма кеч бўр даврига тегишли эканини аниқлашди.

'Хитойда дунёдаги энг кичик динозавр тухумлари топилди'ning rasmi

Олимлар Хитой жануби-шарқидаги Сзянси провинциясида тошга айланган дунёдаги энг кичик динозавр тухумини топди.

Қайд этилишича, мазкур кашфиёт узоқ вақтдан бери йўқ бўлиб кетган мавжудотлар эволюцияси ҳақида тушунча беради.

“Ушбу динозавр тухумларининг ўлчами кичик, қобиқлари юпқа ва чувалчангсимон тугунлари бор, бу хусусиятлар аллақачон маълум бўлган бошқа тош қотган қолдиқлардан фарқ қилади. Илгари Хитойда топилган энг кичик динозавр тухумининг ўлчами тахминан 45,5 х 40,4 х 34,4 мм бўлган. Мазкур тухумнинг узунлиги эса 29 миллиметрни ташкил этади”, деди Сзянси провинцияси геологик қидирув институти раҳбари Лу Фашенг.

У бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи 2021 йилда Гуанчжоу шаҳрида олтита тошга айланган тухумларни топган эди. Уч йил ўтгач, кашфиёт расман тасдиқланди. Иш натижалари Historical Biology журналида чоп этилган. Топилма 80 миллион йил олдинги кеч бўр даврига тегишли экани аниқланган.

“Биз бу тухумларни кичик теропод динозаврига тегишли деб ҳисоблаймиз”, дейди Хитой Геология фанлари университети доценти Хан Фенлу.

Олимларнинг таъкидлашича, бу кашфиёт кеч бўр даврига мансуб тероподлар эволюцияси ва репродуктив усулларини тушунишда катта аҳамиятга эга.

    Бошқа янгиликлар

    '“Умра” лицензиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:48

    “Умра” лицензиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

    Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди.

    'Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:40

    Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди

    Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди

    Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

    'Долларнинг расмий курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:01

    Долларнинг расмий курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    'Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди

    Шу кунга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.