АсосийДунё

Исроил Ғазода вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга рухсат бермаяпти

Бунга Исроилнинг Ғазо шимолида давом этаётган ҳарбий амалиётлар сабаб қилиб кўрсатилган.

'Исроил Ғазода вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга рухсат бермаяпти'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли UNRWA агентлигининг Ғазо шимолидаги вайроналар остида қолган одамларни олиб чиқиш талабини Исроил рад этди. Бу ҳақда UNRWA вакили Инас Ҳамдан маълум қилди.

"Сўнгги икки ҳафта давомида биз Ғазо шимолида ва Жабалия қочқинлар лагерида қамал кучайиши ҳақида айтгандик. Вазият ёмонлашмоқда. Исроилнинг Ғазо шимолида давом этаётган ҳарбий амалиётлари ўн минглаб тинч аҳоли ҳаётини жиддий хавф остига қўймоқда", дейилади хабарда. 

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужумлари одамларнинг ҳаётий эҳтиёжлари, жумладан, сувдан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда. Унинг айтишича, Жабалия қочқинлар лагеридаги уйларида қамалиб қолган фаластинликлар сув ва озиқ-овқатсиз қолган.

Унинг таъкидлашича, 18 октябр куни Исроил Ғазо шимолидаги иккита касалхонага ҳужум қилган ва бу минтақадаги гуманитар вазиятни ёмонлаштирган.

Касалхоналарда электр узилишлари ва асбоб-ускуналар йўқлиги сабабли беморларнинг ўлими кўпайган.

UNRWA гуруҳларининг Ғазо шимолида вайроналар остида қолган одамларни қутқариш бўйича сўровлари Исроил томонидан рад этилди, дея қўшимча қилди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилиш тақиқланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:54

    Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилиш тақиқланади

    Россия давлат думаси рус тилини билмайдиган мигрант болаларни рус мактабларига киритишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:31

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

    Аввалроқ, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишишини Филиппин, АҚШ, Хитой ва Салвадор қўллаб-қувватлаган эди.

    'Трамп иккита давлатга АҚШ таркибига киришни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:39

    Трамп иккита давлатга АҚШ таркибига киришни таклиф қилди

    Ушбу давлатлар АҚШга ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қилишмаса, барча товарларга 25 фоизлик импорт божлари жорий этиши ҳақида огоҳлантирган.

    'Трамп АҚШда туғилганларга фуқаролик беришни тақиқламоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:16

    Трамп АҚШда туғилганларга фуқаролик беришни тақиқламоқчи

    Трамп чегарага Миллий гвардия қўшинларини жўнатишни ва ноқонуний миграция туфайли миллий фавқулодда ҳолат эълон қилишни режалаштирмоқда.

    'Сурияда аёлларни ҳижоб ўрашга мажбурлаш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:55

    Сурияда аёлларни ҳижоб ўрашга мажбурлаш тақиқланди

    Янги ҳокимият вакиллари аёлларнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ эътирозларни билдириш мумкин эмаслигини белгилаб қўйди.

    '“Time”: "Йил одами" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:19

    “Time”: "Йил одами" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди

    Рўйхатда Трамп, Ҳаррис, Маск, Нетаньяҳу, Навальная ва бошқа машҳур шахсларни кўриш мумкин.