АсосийЖамият

Сирдарё ва Наманганда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлар фош қилинди

Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Сирдарё ва Наманганда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлар фош қилинди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ  билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “М.Г.” МЧЖда газ ҳисоблагичига ўрнатилган бир марталик тамға узилиб, 223,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Бу каби ҳолат Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қурама” МФЙда жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.О.”га қарашли иссиқхона қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари 20 мм полиетилен қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 3,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар