АсосийМаданият

"Темурийлар даврига саёҳат"

Бугун Халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида 3 та муҳим тадбир ӯтказилади.

'"Темурийлар даврига саёҳат"'ning rasmi

18 октябр куни ӯз ишини бошлаган Халқаро маданий мерос ҳафталиги ӯз ишини қизғин давом эттирмоқда. Бугуннинг ӯзида 3 та муҳим тадбирлар ӯтказилади. 

Темурийлар тарихи давлат музейи биносида "Темурийлар даврига саёҳат" форуми, Тошкент музейида "Илк цивилизациялар даври шарқ ренессансларининг пойдевори сифатида" номли халқаро анжуман, Миллий кино санъати саройида "Кино санъати Ӯзбекистон маданий мероси" форуми кабилар ӯз ишини олиб бормоқда.

"Темурийлар даврига саёҳат" форумида “Темурийлар тарихи давлат музейи нумизматик коллекцияси” кўргазмасининг  намойиши билан бошланди. Музейнинг нумизматик коллекцияси асосида ташкил этилган ушбу кўргазмада ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган бир қатор сулолалар – Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги даврига оид ва бугунги кунда музей олимлари томонидан ўрганилаётган “Янги Санганак” хазинаси (XIV–XVI асрлар) тангалари намойиш этилди.

Форумда Республика илмий тадқиқот муассасалари ва Олий ўқув юртларининг таниқли олимлари билан бир қаторда Япония, Франция, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлардан ҳам бир қатор олимлар ўз маърузалари билан қатнашишмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Иккинчи ренессанс экспозициясини шакллантиришга оид лойиҳа мавзулари билан иштирок этишмоқда.

Ўзбекистоннинг маданий меросини кенг тарғиб қилиш, унинг туристик салоҳиятини ошириш, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг Темурийлар ренессансига оид экспозицияларини такомиллаштириш каби долзарб вазифалар Форум иштирокчиларининг диққат марказида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда'ning rasmi

    Маданият 15.03.2025 21:34

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти" мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади'ning rasmi

    Маданият 12.03.2025 10:16

    Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади

    Бу борадаги муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди.

    '""102" га қўнғироқ қилиб, мен адашдимми?!"'ning rasmi

    Маданият 08.03.2025 20:24

    ""102" га қўнғироқ қилиб, мен адашдимми?!"

    Актриса Зарина Йўлдошева нотаниш йигит билан тортишаётгани акс этган видеолавҳани инстаграм саҳифасига жойлади.

    'Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтади'ning rasmi

    Маданият 04.03.2025 11:38

    Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтади

    Иброҳим Султон қўли билан кўчирилган ноёб Қуръон нусхаси бўйича илмий тадқиқотлар давом этмоқда.

    '"Анора" фильми 5 та йўналишда “Оскар“ни қўлга киритди'ning rasmi

    Маданият 03.03.2025 10:34

    "Анора" фильми 5 та йўналишда “Оскар“ни қўлга киритди

    Оскар мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    'Ғуломжон Ёқубов "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.03.2025 13:59