АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири билан учрашув ўтказди

Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифи доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Юқори технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика, фармацевтика, транспорт коммуникациялари бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, саноат кооперацияси бўйича ўрта муддатли дастур қабул қилишга келишиб олинди.

Мамлакатларимизда Маданият ва кино кунларини, тиббиёт ва спорт соҳаларида ҳамда ёшлар иштирокида, шу жумладан ёшларнинг парламент ташкилотлари доирасида қўшма тадбирлар ўтказиш таклифи билдирилди.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар