АсосийЖамият

Саноат корхоналари замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни пайсалга солмоқда

Пойтахт ҳавосининг ифлосланиши ортидан прокуратура органлари республика бўйича режавий текшириш тадбирларини йўлга қўйди.

'Саноат корхоналари замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни пайсалга солмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг ортиб бораётганлиги ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга чиқаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар барчада асосли ташвиш ва қайғу уйғотмоқда.

Пойтахт атмосфера ҳавосини ифлосланишига қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар каби табиий омиллар билан бир қаторда иқлим ўзгариши, саноат ва  автотранспорт воситаларидан ташламалар чиқариш ҳажмларининг ошиб бориши, эълон қилинган мораторий даврида ҳам қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши, шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилиш ишларининг жадал амалга оширилиши бевосита таъсир кўрсатмоқда. 

Прокуратура органлари ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Президентнинг тегишли фармонлари ва топшириқлари ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг ижросини аҳволи атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш ва атмосфера ҳавосининг ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратган ҳолда жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб республика бўйича режавий текшириш тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйишган. 

Таҳлилларда I ва II тоифага кирувчи, атроф - муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари пайсалга солинаётганлиги, шу жумладан Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан 8 тасидагина бу ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди.  

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги текширишлар Экология, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб  амалга оширила бошланди. 

Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:56

    Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

    Парвозлар ҳафтада 1 маротаба Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

    'Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди

    Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 м квадрат майдонида шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

    'Қашқадарёда қизил китобга киритилган итолғи қушини сақлаб келаётган шахс аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:13

    Қашқадарёда қизил китобга киритилган итолғи қушини сақлаб келаётган шахс аниқланди

    Ушбу фуқаро ҳайвонот дунёсига 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

    'Суданда очарчилик тобора кучайиб бормоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:08

    Суданда очарчилик тобора кучайиб бормоқда

    Одамлар кучдан қолиб, вафот этаётгани айтилмоқда.

    '“Яшил макон” лойиҳаси бўйича энг кўп кўчат Қашқадарёда экилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    “Яшил макон” лойиҳаси бўйича энг кўп кўчат Қашқадарёда экилди

    2024 йил давомида республика ҳудудларида 226,6 млн туп кўчатлар экилган.

    '2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

    Ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.