Сомонийлар даврига оид деб тахмин қилинадиган, туркий тилдаги сўзма-сўз таржимаси бўлган иккита қўлёзма бор. Уларнинг бири Ӯзбекистонда Қўлёзмалар институтида сақланади. Аммо 13 асрда кўчирилган. Бу пайтлар Сомонийлар бўлмаган. Лекин ёзув услуби, безаклари, тили 10 аср китобат санъатига тегишли экан.
Шунга кўра, бу Қуръонни турклар Сомонийлар даврига оид деб билишади. Худди ана шундай, Сомонийлар даврига тегишли деб топилган яна бир қўлёзма Эронда сақланади. Бу ҳақда Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез Халқаро маданий мерос хафталигидаги иштирокида айтиб ӯтди.