АсосийДунё

Флоридада содир бўлган довулдан сўнг 13 киши бактерия сабаб вафот этди

Vibrio vulnificus бактериясини юқтирган ҳар бешинчи одам вафот этади.

'Флоридада содир бўлган довулдан сўнг 13 киши бактерия сабаб вафот этди'ning rasmi

“Ҳелен” ва “Милтон” довуллари таъсирига учраган АҚШнинг Флорида штатида Vibrio vulnificus бактерияси юқиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, штатда жами 76 та касаллик ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан 30 тага кўпдир.

New York Post газетасининг Флорида соғлиқни сақлаш департаментига таяниб ёзишича, бўронлардан кейин қолган сел сувлари турли бактериялар, жумладан, Vibrio vulnificus учун қулай яшаш жойига айланган.

Одам очиқ яраларга денгиз сувини олиш ёки хом денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали юқиши мумкин. Аломатлар орасида иситма, титроқ, паст қон босими ва терининг шикастланиши мавжуд.

CNN маълумотларига кўра, 26 сентябр куни Флорида штатида “Хелен” тўфони содир бўлганидан кейин Vibrio vulnificus инфекцияси билан касалланганлар сони 6 тадан 76 тага кўпайган.Сентябрь бошида бирорта ҳам касаллик қайд этилмаган Пинеллас округида 13 киши касалланган.

Америка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда ўртача 150 дан 250 гача Vibrio vulnificus инфекцияси мавжуд. Юқтирилган ҳар бешинчи одам вафот этади.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юн Сок Ёл умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:29

    Юн Сок Ёл умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Аввалроқ, прокуратура унга нисбатан ўлим жазоси сўраган эди.

    'Ким Чен Ин ҳалок бўлган аскарлар оилалари учун қурилган янги уйларни очди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 10:16

    Ким Чен Ин ҳалок бўлган аскарлар оилалари учун қурилган янги уйларни очди

    Шимолий Корея етакчиси Россия–Украина урушида ҳалок бўлган шимолий кореялик ҳарбийлар оилалари учун Пхенянда қурилган янги уйларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Қирғизистонда Ташиев истеъфосидан сўнг уч вазир лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 08:32

    Қирғизистонда Ташиев истеъфосидан сўнг уч вазир лавозимидан озод қилинди

    Бўшаган лавозимларга вақтинчалик раҳбарлар тайинланган.

    'Эпштейн иши: 300 дан ортиқ машҳурларнинг исми ошкор қилинди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 04:58

    Эпштейн иши: 300 дан ортиқ машҳурларнинг исми ошкор қилинди

    АҚШ Бош прокурори Жеффри Эпштейн ишига доир ҳужжатларда тилга олинган юзлаб таниқли шахслар рўйхати эълон қилинганини маълум қилди.

    'Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди'ning rasmi

    Дунё 15.02.2026 21:09

    Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди

    Ҳозирча компания ва шаҳар маъмурияти қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    'Илҳoм Алиев Россияни Озарбайжоннинг Украинадаги элчихонасига уч марта ҳужум қилишда айблади'ning rasmi

    Дунё 15.02.2026 16:19

    Илҳoм Алиев Россияни Озарбайжоннинг Украинадаги элчихонасига уч марта ҳужум қилишда айблади

    Илҳом Алиев Киевдаги Озарбайжон элчихонасига учта ҳужум бўлганини таъкидлади.