Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган.
2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.