АсосийДунё

Россияда ўзбекистонлик эркак пиёдани босиб кетди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Россияда ўзбекистонлик эркак пиёдани босиб кетди'ning rasmi

Россиянинг Ленинград вилоятида 48 ёшли ўзбекистонлик эркак машинасида пиёдани босиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Ҳодиса кеча, 27 октябрь куни Волхов тумани “Подъезд Новая Ладога” автойўлида содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси маҳаллий вақт билан соат 21:15 да Matiz автомобилида 37 ёшли эркакни уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар