АсосийЖамият

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Fйрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди/

'Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-984-сон, 28.10.2024 й.) билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қонунга кўра, Жиноят кодексига фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олишни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда

    Уларга атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳолати бўйича қатъий жазо чоралари қўлланади, шунингдек инсон ҳаётини хавфга қолдирувчи “трюк”лари учун ҳам жазоланишлари кутилмоқда.

    'Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:50

    Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

    Президент қарорига биноан газ ҳисобини рақамлаштириш орқали юритиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

    Эпицентр — Навоий вилояти

    'Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.

    'Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    Ўтган йилда газ ва ток нархи кескин ўсгани инфляцияни 3,6 фоизга ошириб юборган.