АсосийДунё

Москвада қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

У боғда нотаниш қизга аввал ҳужум қилиб, телефонини тортиб олган. Шундан сўнг, жабрланувчига нисбатан жинсий тажовуз қилган.

'Москвада қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

Москванинг Таганск туман суди истироҳат боғида қизга ҳужум қилиб, зўрлашга уринганликда айбланаётган Мансур Хаитовни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берган.

Эркак 26 декабрга қадар тергов ҳибсхонасида қолади. Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-модда 3-қисми, 131-модда 1-қисми (“Зўрлашга уриниш”), 132-модданинг 1-қисми (“Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракати”) ва 2-қисм “д” банди, 161-моддаси ("Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўравонлик қўллаш ёки бундай зўравонлик таҳдиди билан содир этилган талончилик") билан жиноят иши қўзғатилган.  

Хабарга кўра, Хаитов Ўзбекистон фуқароси. У 25 октябр куни кечқурун Москвадаги боғда нотаниш қизга ҳужум қилиб, унинг қўлидан телефонини тортиб олган. Шундан сўнг, жабрланувчига нисбатан жинсий тажовуз қилиб, уни зўрламоқчи бўлган. У жиноят жойида полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жорий йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш қиймати 11 миллиард доллардан ошди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 22:06

    Жорий йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш қиймати 11 миллиард доллардан ошди

    Ўзбекистонга келаётган хитойлик сайёҳлар сони сезиларли даражада ортиб, йилига 60 минг кишидан ошди.

    'Лос-Анжелес аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 19:50

    Лос-Анжелес аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди

    Ҳозирда ҳолат бўйича текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

    'Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашишди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 16:27

    Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашишди

    Бунга БАА воситачилик қилган.

    'Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 14:06

    Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди

    Юн Сок Ёлга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинди.

    '“Москва Украина бўйича музокараларга тайёр”'ning rasmi

    Дунё 30.12.2024 13:24

    “Москва Украина бўйича музокараларга тайёр”

    Россия ТИВ келишув шартларини айтди.

    'Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.12.2024 20:14

    Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

    Бу даврда амалдорлар мотам ленталари тақиб юришади.