АсосийЖамият

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Президент қарори билан Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.

Шерзод Каримов 2006—2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012—2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият юритган.

2018—2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўба мудири, котибияти мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

    Бошқа янгиликлар