Берлин КХДРга қарши қўшимча санкциялар киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Себастян Фишерга кўра, агар Шимолий Корея аскарлари Россия томонидан Украина урушида қатнашгани тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланса, Германия ҳукумати ўзаро алоқаларда қўшимча санкциялар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
ТИВ котибининг қўшимча қилишича, Берлиннинг позицияси аввалроқ Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган КХДР махсус вакилига етказилган.
"Биз уни Россиянинг Украинага қарши ноқонуний тажовузини қўллаб-қувватламасликка ва Россияга тегишли ёрдамни тўхтатишга қатъий чақирдик", – дея қўшимча қилди Фишер.