АсосийЖамият

Ноябрь иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво билан бошланади

Кузнинг сўнгги ойи қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди.

'Ноябрь иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво билан бошланади'ning rasmi

Иқлим маълумотларига кўра, ноябрь ойида ўртача ҳаво ҳарорати октябрь ойига нисбатан 6-7 даражага, шимол ва чўл ҳудудларда 8-9 даражага паст бўлади.

Ноябрь ойи куз фаслининг бошидан фарқли даражада ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариб туриши билан ажралиб туради. Ойнинг биринчи ярмида ўртача кўп йиллик кундузги ҳарорат 15-20 даража илиқни (баъзан 22-27 даражагача), ойнинг иккинчи ярмида эса 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Бу йил ноябрь ойи иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво билан бошланади.

Республика бўйича 1-3 ноябрь кунларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 2 ноябрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. 3 ноябрга келиб, кундузи ҳаво 20-25 даража илиққача исийди.

4 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши бошланади. Республика ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10-15 даража илиққача пасаяди, республиканинг қолган ҳудудларида эса илиқ об-ҳаво сақланиб туради. 

5 ноябрдан нам ва совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.

Совуқ ҳарорат фонида 5-8 ноябрь кунлари республиканинг барча вилоятларида, 9-10 ноябрда шарқий ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади (тоғларда ёмғир қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, ҳарорат кечалари 3-8° илиқни, кундуз кунлари 7-12° илиқни ташкил этади.

Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 17-20 даража илиққача кўтарилишида илиқ об-ҳаво даврлари кузатилиши эҳтимоли бор. 

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.