АсосийЖамият

Қаршида 10-синф қиз ўқитувчиси билан ёқалашди

Ҳодиса масъуллар томонидан ўрганилмоқда.

'Қаршида 10-синф қиз ўқитувчиси билан ёқалашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиққани айтилмоқда» сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Болалар омбудсмани маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан кузатув олиб борилмоқда. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва  10 «Б» синф ўқувчиси Э.Ў. (2008 йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган. Шундан сўнг ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў. ни юз соҳасига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида биргаликда йиқилиб тушишган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари МЖтКнинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан судга юборилди.

Бу борада қўшимча ахборот берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар