АсосийЖамият

Ёмғир, совуқ, қор…

Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

'Ёмғир, совуқ, қор…'ning rasmi

«Ўзгидромет» жорий ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бўйлаб 5 ноябрдан республикада ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди.

Ҳаво ҳарорати 5 ноябрда кундузи 13-18 даража илиқ, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат 5-10 даража илиққача пасаяди. Кечалари совуқ бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача, Устюртда 3-4 даража совуққача пасаяди.

5-6 ноябрь кунлари республиканинг барчаҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

7-8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида ёмғир кузатилмайди. 7 ноябрь куни Сурхондарёвилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябрь кунлари ҚорақалпоғистонРеспубликаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади. Шимолда ёмғирва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади.

Тошкентда 4 ноябрь кечқурун ёмғир ёғади, 5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 7-8 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 5 ноябрда 15-17 даража, 6 ноябрда 10-12 даража, 7-8 ноябрда 7-10 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда қолиш муддати 180 кунга узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:23

    'Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 16:29

    Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди

    Ўғирланган маданий бойликлар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади.

    'Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 15:51

    Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

    Навоий вилояти Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

    'Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 14:41

    Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

    'Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 09:38

    Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

    Ўзбекистонда ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.