АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Тақдимотда тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

'Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда тадбиркорларга иқтисодиётнинг таянчи сифатида қаралиб, бизнес муҳити тобора қулайлаштириб борилмоқда. Маҳалладаги якка тадбиркорликдан тортиб, йирик лойиҳаларгача қўллаб-қувватланмоқда. Натижада бизнесга қизиқиш ва ундан манфаатдорлик ошиб бормоқда.

Бунинг бош омили ҳаёт талабидан келиб чиқиб, тадбиркорларнинг ўз таклифлари асосида иш тутилаётганидир.

Анъанадагидек, бу йил ҳам 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди. Унда айтилган муаммо ва фикрлар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Тақдимотда, шунигдек, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари бу чораларни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, амалиётда адолатли қўлланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:06

    Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Қонунчиликка кўра, вилоят ҳокими лавозимига номзод Президент томонидан тақдим этилади.

    'Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:01

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

    Ўзбекистон раҳбари Садир Жапаровнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда 2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 04.11.2024 21:36

    Ўзбекистонда 2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлади

    Президент электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    'Ўзбекистоннинг Жакартадаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 04.11.2024 09:56

    Ўзбекистоннинг Жакартадаги янги элчиси тайинланди

    Янги элчи Ойбек Эшонов "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланган.

    'Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси ўринбосари билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 01.11.2024 22:10

    Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси ўринбосари билан учрашув ўтказди

    Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.