АсосийЖамият

Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди

Россия фуқароси бўлган йўловчининг тоби қочган.

'Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди'ning rasmi

Тошкент – Нью-Йорк йўналиши бўйича ҲЙ101 рейсида фавқулодда ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания хабар қилмоқда.

 Маълум бўлишича, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жадвал бойича соат 06:47 да учиб кетган. Парвоз давомида ҳаво кемаси командири 1967 йилда туғилган, Россия фуқароси бўлган йўловчининг  ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтишни сўраган. Соат 07:35 да ҳаво кемаси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган, у ерда йўловчини кутиб турган тиббий ёрдам машинаси орқали тиббий муассасага жўнатилди. 

HY101 рейсининг Тошкентдан учиш вақти 09:30 (Тошкент вақти билан), Нью-Йоркка етиб бориш вақти 12:30 (Нью-Йорк вақти билан).

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар