АсосийЖамият

Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

'Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади. Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Энди сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади

    Уларнинг зилзилабардошлиги доимий мониторинг қилинади.

    'Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:44

    Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади

    Фуқароларнинг ушбу тоифалари реестри "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида юритилади.

    'Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:16

    Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

    Қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

    Талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.

    '"Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    "Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди

    Ёнғинга автомобилнинг носоз олд ғилдирагини чиқиб кетиши сабаб бўлган.