АсосийДунё

АҚШда президентлик сайлови бошланди

Илк сайлов участкасида овоз бериш жараёни бир неча дақиқа давом этди.

'АҚШда президентлик сайлови бошланди'ning rasmi

5 ноябр куни Қўшма Штатларда сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

1960 йилдан бери кузатилаётган анъанага кўра, биринчи бўлиб Ню-Ҳэмпширдаги Диксвилл Нотч кичик шаҳарчаси аҳолиси овоз берди.

CNN маълумотларига кўра, ушбу сайлов участкасида 6 нафар сайловчи маҳаллий вақт билан ярим тунда (Тошкент вақти билан 10:00) сайлов участкасига йиғилиб, овоз берди ва дарҳол сайлов натижалари ҳисоблаб чиқилди. Натижаларга кўра, амалдаги вице-президент, демократлар номзоди Камала Ҳаррис ва собиқ президент, Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ҳар бири учтадан овоз олди.

Мамлакатдаги илк сайлов участкалари Вермонтда маҳаллий вақт билан соат 5:00 да (Тошкент вақти билан 15:00) очилди. Қўшма Штатлардаги аксарият сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 7:00 ёки 8:00 атрофида очилади (Тошкент вақти билан 17:00 ёки 18:00). Энг охирида Ҳавайи оролларидаги участкалар очилади — Тошкент вақти билан 22:00.

Шу билан бирга, 82 миллиондан ортиқ АҚШ фуқароси муддатидан олдин овоз берган.

Президентлик сайловидан ташқари, 5 ноябр куни Қўшма Штатларда Конгресс аъзолари, айрим штатларда эса губернаторлар ва қонун чиқарувчи органлар учун сайловлар ҳам бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ким Чен Ин ҳалок бўлган аскарлар оилалари учун қурилган янги уйларни очди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 10:16

    Ким Чен Ин ҳалок бўлган аскарлар оилалари учун қурилган янги уйларни очди

    Шимолий Корея етакчиси Россия–Украина урушида ҳалок бўлган шимолий кореялик ҳарбийлар оилалари учун Пхенянда қурилган янги уйларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Қирғизистонда Ташиев истеъфосидан сўнг уч вазир лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 08:32

    Қирғизистонда Ташиев истеъфосидан сўнг уч вазир лавозимидан озод қилинди

    Бўшаган лавозимларга вақтинчалик раҳбарлар тайинланган.

    'Эпштейн иши: 300 дан ортиқ машҳурларнинг исми ошкор қилинди'ning rasmi

    Дунё 16.02.2026 04:58

    Эпштейн иши: 300 дан ортиқ машҳурларнинг исми ошкор қилинди

    АҚШ Бош прокурори Жеффри Эпштейн ишига доир ҳужжатларда тилга олинган юзлаб таниқли шахслар рўйхати эълон қилинганини маълум қилди.

    'Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди'ning rasmi

    Дунё 15.02.2026 21:09

    Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди

    Ҳозирча компания ва шаҳар маъмурияти қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    'Илҳoм Алиев Россияни Озарбайжоннинг Украинадаги элчихонасига уч марта ҳужум қилишда айблади'ning rasmi

    Дунё 15.02.2026 16:19

    Илҳoм Алиев Россияни Озарбайжоннинг Украинадаги элчихонасига уч марта ҳужум қилишда айблади

    Илҳом Алиев Киевдаги Озарбайжон элчихонасига учта ҳужум бўлганини таъкидлади.

    'Венесуэла 17 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди'ning rasmi

    Дунё 15.02.2026 14:12

    Венесуэла 17 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

    Миллий Ассамблея раиси Хорхе Родригес ижтимоий тармоқларда Каракасдаги 7-зона қамоқхонасида сақланаётган маҳбуслар озод қилинганини эълон қилди.