АсосийЖАМИЯТ

Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

У 1 млн. доллар пора олаётган вақтда қамоққа олинди.

'Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди'ning rasmi

ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн доллар олган вақтида ушланди. 

Ҳоким ўринбосари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ерни аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 2 млн доллар талаб қилиб, олдиндан 1 млн долларни ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқейидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (Пора олиш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди – ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:00

    'Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:18

    Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:07

    Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

    Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари мазкур масала юзасидан баёнот бермаган.

    'Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:03

    Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

    Mазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.