Бугун, 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда А-373 автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи 238,5 километрида "Водий - Тошкент" йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош - тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Кўчки йўлнинг хандак қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК куч ва воситалари билан кўчки массалари тозаланган. "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин - қутқарув бошқармаси ва ЙПХ отряди ходимлари автомобил йўлида хавфсизлик чораларини кўришган.
"Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкаларга транспорт воситаларини тўхтатмаслиги ҳамда огоҳлантирувчи ва таъқиқловчи белгиларга риоя этишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.