АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

Қатор ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

Ўзгидромет 6 ноябрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-15° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 10-15° илиқ, кундузи 6-8° илиққача пасаяди.

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18° илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 

7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 

баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар