АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Бишкекда Венгрия Бош вазири билан учрашди

Биргаликда иқтисодий лойиҳаларнинг янги портфелини шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.

'Шавкат Мирзиёев Бишкекда Венгрия Бош вазири билан учрашди'ning rasmi

6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликнинг амалий натижалари алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва саноат кооперацияси кўлами ортиб бормоқда, Тошкент вилоятида индустриал парк ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Октябрь ойида Қўқон шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми ўтказилди. Бу ойда Будапешт шаҳрида муҳим қўшма маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарлари икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. Етакчи компанияларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар портфелини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.12.2024 10:19

    Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди

    Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 21.12.2024 18:29

    Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади

    Аввалроқ, Германияда теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.