АсосийСиёсат

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

Депутат Рустам Калонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси этиб сайланди.

'Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси 6 ноябрь куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳар Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповнинг 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Рустам Калонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси этиб сайланди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умурзоқов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 15:02

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Давлат раҳбари Шанси провинциясидаги кўмир конида портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга сабр-тоқат тилади.

    'Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 12:36

    Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

    Томонлар минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги вазият ва ўзгаришларни муҳокама қилди.

    'Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 13:26

    Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”

    Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

    'Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 12:23

    Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.